Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда фирибгарлик орқали 2500 доллар пулни ўзлаштирган аёлга ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг очиқ суд мажлисида 4 нафар фарзанднинг онаси бўла туриб, ҳеч бир фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган аёлнинг жиноят иши кўриб чиқилди.
Судда аниқланишича, Г. Салимова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2018 йилнинг 6 январь куни О.Умаровага Россия Федерациясидан танишлари орқали нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келтириб беришни ваъда қилган ва 2018 йилнинг май ойига қадар 2500 доллар пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, бу пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатган.
Суд Г. Салимовага жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрорлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда бўлиб, шахсини ва оилавий шароитини, аёллигини, содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб, ЖКнинг 60-моддаси тартибида 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.
Шуҳрат Камолов,
жиноят ишлари бўйича
Навоий вилоят суди раиси ўринбосари.
Мавзуга оид
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
14:26 / 18.03.2026