Қатар амири Араб давлатлари лигаси саммити очилишини тўсатдан тарк этди
Қатар амири Тамим Ол Соний Араб давлатлари лигасининг Тунисдаги саммити очилишини табрик нутқини айтмаган ҳолда тўсатдан тарк этди.
Қатар янгиликлар агентлигининг хабар беришича, амир араб давлатлари етакчилари йиғилиши ўтаётган зални тарк этиб, аэропортга жўнаган.
30 мартда Қатар амири қўшни давлатлар билан зиддиятларга қарамасдан саммитда ўз давлати делегациясига бошчилик қилиши маълум бўлганди.
Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср 2017 йилда Қатар билан дипломатик алоқаларни узган. Бу давлатлар Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, унга қарши транспорт блокадаси киритишган. Бироқ Тунис араб давлатларининг бу қарорини қўллаб-қувватламай, аксинча Доҳа билан янада яқин алоқалар ўрнатган.
Мавзуга оид
20:17 / 12.11.2024
Ғазодаги уруш: Қатар ўртадан чиқди, лекин ҲАМАС офисини ёпмайди
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
17:35 / 16.10.2024