Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореянинг Мадриддаги элчихонасига ҳужумда Ким Чен Иннинг жияни қўли борлиги маълум қилинди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Малайзияда заҳарланган акаси Ким Чен Намнинг ўғли Ким Хан Сол Шимолий Кореянинг Испаниядаги элчихонасига бостириб кирган гуруҳ раҳбариятига кириши мумкин. “Чхоллиманинг фуқаролик мудофааси” деб аталувчи бу гуруҳ февралдаги воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди. Бу ҳақда аноним манбаларга иқтибос келтирган ҳолда “Чосон Ильбо” нашри хабар берди.
Ким Чен Нам 2017 йил Малайзиядаги аэропортда заҳарлаб ўлдирилган. Шимолий Корея ташқарисида бу қотиллик сиёсий қотиллик деб ҳисобланади ва у Ким Чен Ин буйруғи билан амалга оширилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади.
Испания миллий суди маълумотларига кўра, Шимолий Корея элчихонасига ҳужумда жами 10 киши иштирок этган. Босқинчилар бир неча соат давомида элчихонадаги одамларни оёқ-қўлларини боғлаган ҳолда ушлаб туришган ва калтаклашган. Улар бинодан иккита компьютер, иккита қаттиқ диск, флеш-тўплагичлар ва мобил телефон олиб кетишган.
Таъкидланишича, гуруҳ АҚШнинг Федерал қидирувлар бюроси билан элчихонада қўлга киритилган муайян маълумот билан бўлишган.
Гуруҳ ҳақида кўп нарса маълум эмас, унинг аъзолари сони, бош қароргоҳи қаерда жойлашгани ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
09:01 / 25.05.2026