Словакия президенти лавозимини илк бор аёл киши эгаллайдиган бўлди
Адвокат Зузана Чапутова Словакияда 30 март куни ўтган президент сайловларининг 2-босқичида ғалаба қозониб, янги президент этиб сайланди. Унга сайловчиларнинг 58,38 фоизи овоз берган, унинг рақиби – Еврокомиссия раҳбари ўринбосари Марош Шефчович эса 41,62 фоиз овоз тўплаган.
Эътиборлиси, Чапутова Словакиянинг биринчи аёл президенти бўлади.
Шефчович сайлов участкаларининг 60 фоизидан олинган овозлар ҳисоб-китоб қилингандан сўнг ўз мағлубиятини тан олган ва Чапутовага табрик сифатида гулдаста жўнатган.
Чапутова брифингда сиёсий қарашлари, дини ва миллатидан қатъий назар барча словакияликларнинг президенти бўлишга ваъда берган.
Сайловларнинг якуний расмий натижалари 31 март куни туш вақтида эълон қилинади.
Чапутова ўз лавозимларини бажаришга амалдаги президент Андрей Кисканинг ваколати якунлангандан кейин, яъни 15 июндан кириша олади.
Мавзуга оид
23:59 / 08.10.2024
Словакия бош вазири ОАВни назорат қиладиган бошқарма тузиш кераклигини айтди
11:00 / 08.10.2024
Словакия бош вазири Украинанинг Евроиттифоққа киришини қўллаб-қувватлашини билдирди
22:37 / 07.10.2024
Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
11:35 / 09.09.2024