Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти Instagram’да ўз саҳифасини юрита бошлади
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Instagram ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда Тоқаевнинг матбуот котиби Берик Курмангали Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.
Тоқаев Instagram’даги илк постида яқинда “ҳудудлар акимларини (раҳбарларини) фуқароларнинг сўровларига тезкорлик билан жавоб беришга ва аҳоли билан тескари алоқани йўлга қўйиш учун ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланишга чақирганини” эслатиб ўтган. “Биласизки, мен бир неча йилдан бери Twitter’дан фаол фойдаланаман ва унда мамлакатимиз учун муҳим ҳодисалар ҳақида ўз фикрларим билан бўлишаман. Бу амалиётни Instagram тармоғида ҳам давом эттиришга қарор қилдим”, деб таъкидлаб ўтган Тоқаев ўзининг илк постида.
Курмангалининг таъкидлашича, @tokayev_online аккаунти Қозоғистон президентининг ягона расмий саҳифаси бўлиб, “Instagram’да Қозоғистон президенти номидан очилган бошқа барча саҳифалар фейк (сохта) саҳифалар ҳисобланади”. “Расмий аккаунт @tokayev_online’га обуна бўлишга чақираман”, деб ёзган Курмангали.
Мавзуга оид
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
12:55 / 12.01.2026