Ўзбекистон | 13:59 / 02.04.2019
7770
1 дақиқада ўқилади

Экспорт шартномасини божхона органларида ҳисобга қўйишга оид талаб бекор қилинди 

Фото: customs.uz

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги телеграм канали.

Қонунчиликка мувофиқ, биржада рўйхатдан ўтказилган импорт контрактлари икки иш куни давомида Давлат божхона қўмитасида ёки унинг ҳудудий органларида ҳисобга қўйиш учун импорт қилувчи томонидан шахсан жўнатилиши лозим эди.

Киритилган ўзгартиришлар билан мазкур талаб бекор қилинди.

Шунингдек экспорт шартномасини ҳам божхона органларида ҳисобга қўйишга оид талаб бекор қилинди.

Мавзуга оид