34 ёшли британиялик автопойгачи Льюис Хэмилтон “Формула-1” пойгалари тарихидаги энг катта ҳақ олувчи пойгачига айланди. У бу борада 7 карра жаҳон чемпиони Михаэл Шумахерни ортда қолдирди.
Forbes нашри маълумотларига кўра, 5 карра жаҳон чемпиони Хэмилтон ўз жамоаси “Мерседес” билан 50 млн долларлик янги шартномани имзолагандан кейин, унинг “Формула-1”даги фаолияти давомида топган умумий маоши 489 млн долларга баҳоланган.
1999 йилдан бери бу борада Шумахер етакчи бўлиб келган. Ҳозирда у 464 млн доллар билан 2-ўринга тушди.
3-ўринни эса “Формула-1”даги фаолияти давомида 458 млн доллар ишлаб топган Фернандо Алонсо эгаллаган.
“Формула-1”нинг энг пулдор пойгачилари бешталигидан шунингдек Себастьян Феттель (358 млн доллар) ва Кими Райкконен (331 млн доллар) ҳам жой олган.