Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Ҳиндистоннинг фазодаги хатти-ҳаракатлари коинот станциясига хавф солишидан огоҳлантирди
NASA раҳбари Жим Брайденстайн Ҳиндистоннинг сунъий йўлдошларга қарши синовларидан хавотир билдирди. Унинг фикрича, бу синовлар Халқаро коинот станциясига хавф солади.
27 март куни Ҳиндистон ҳарбийлари 300 кмлик орбитада жойлашган сунъий йўлдошни ракета ёрдамида уриб туширишган. Шундан кейин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакатини “коинот давлати” деб эълон қилган.
Брайденстайннинг тушунтиришича, Ҳиндистон томонидан сунъий йўлдош йўқ қилингандан кейин орбитада коинот чиқиндисининг 400 га яқин бўлаги пайдо бўлган. Бу бўлаклар бошқарилувчи парвозлар учун хавфли бўлиши мумкин.
Шу сабабли Брайденстайн Ҳиндистоннинг бундай ҳаракатларини “номақбул” деб атаган.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
08:03 / 15.05.2026