Хитой Су-57’га қизиқишни йўқотди
Россиянинг бешинчи авлоддаги Су-57 қирувчи самолёти Хитой томонида ҳарбий нуқтаи назардан эмас, балки техник жиҳатдан қизиқиш уйғотиши мумкин. Бу ҳақда Global Times экспертлар фикрига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Хитойнинг Қуролларни назорат қилиш ассоциацияси катта маслаҳатчиси Сю Гуанью тахминича, Хитой маҳаллий конструкторлар учун фойдали бўлиб чиқиши мумкин бўлган бир нечта Су-57’ни Россиядан сотиб олиши эҳтимоли бор.
SAC (Shenyang Aircraft Corporation) лойиҳа институти бош конструктори Ван Юнцин маълум қилишича, Хитойнинг Су-57’дан фойдаланиши эҳтимоли жуда кам, сабаби ХХР ўзининг бешинчи авлоддаги J-20 қирувчи самолётига эга.
Шунингдек, экспертнинг қайд этишича, Россия самолётларининг Хитой тизимига интеграциялашуви билан боғлиқ қийинчиликлар мавжуд.
Бундан олдин, АҚШ Хитой ҳужумига жавобан Россияга зарба берилиши мумкинлигини истисно этмаганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024