Жаҳон | 23:31 / 03.04.2019
16685
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг катта круиз лайнерига шикаст етди

Florida Today нашрининг хабар беришича, Oasis of the Seas деб аталувчи круиз лайнерига Багам оролларида таъмирлаш вақтида шикаст етди. Узунлиги 360 метрни ташкил қилувчи ҳашаматли кема устига кран тушиб кетган. Айни вақтда зиён қиймати кемасозлик ва суғурта компаниялари томонидан баҳоланмоқда.   

Royal Caribbean компанияси кема апрель охиригача таъмирлашда қолишини тасдиқлаган. Oasis of the Seas қурилган вақтда энг катта лайнер ҳисобланган. Унинг бортига 7 минг киши сиға олган. Кеманинг ўлчамларини Oasis туридаги янги кема Harmony of the Seas’гина ортда қолдиради. Унинг узунлиги 362 метрни ташкил қилади. 

Мавзуга оид