Жаҳон | 09:24 / 14.07.2021
5760
2 дақиқада ўқилади

Сингапурдан саёҳатга чиққан кема йўловчилардан бирида коронавирус аниқлангани сабаб ортга қайтди

Фото: AP

Сингапурдан “манзилсиз” саёҳатга йўл олган Dream Cruises лайнери ундаги йўловчилардан бирининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққандан кейин муддатдан олдин ортга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда CNA телеканали хабар берди. 

Бундан аввалроқ барча йўловчиларга кема бортида коронавирус билан касалланган йўловчи бўлиши мумкинлиги маълум қилинган. Шундан кейин кемадаги фаолият тўхтатилиб, кемани белгиланган муддатдан олдин Сингапурга қайтаришга қарор қилинган. Экипаж касалланган йўловчи билан яқин алоқада бўлганлар аниқлангани, уларнинг коронавирусга топширган тести манфий чиққанини маълум қилган.

Сингапур ҳукумати 2020 йил ноябрдан бошлаб “манзилсиз” саёҳатлар уюштиришга рухсат берганди. Бунда круиз лайнери бир неча кунга очиқ денгизга чиқиб, бошқа давлатларда тўхтамаган ҳолда сузиб юради. Бундай саёҳатларга нисбатан ўрнатилган талабларга кўра, барча йўловчилар кемага ўтиришдан олдин коронавирусга тест топшириши, бортда ҳамма ҳимоя ниқобида бўлиши ҳамда ижтимоий масофага риоя қилиши зарур.

2020 йилда бир нечта круиз лайнерларида йўловчилар орасида коронавируснинг оммавий тарқалиши қайд қилинганди.

Мавзуга оид