Ўзбекистон | 19:53 / 03.04.2019
7267
2 дақиқада ўқилади

Eriell Ўзбекистонда углеводород хомашё қазиб чиқариш кўрсаткичини оширишга эришди

Eriell халқаро нефть сервиси компанияси Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган Углеводород хомашё қазиб чиқаришни оширишга доир ишларни амалга ошириш дастури бўйича мажбуриятларни муваффақиятли бажаришда давом этмоқда.  Компания имзоланган шартномаларга мувофиқ мамлакат ҳудудида бурғилаш ва қазиш ишларини амалга оширмоқда.

Инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда янги манбаларда табиий газ оқимини оширишга эришилди. Нефтсервис бўйича етакчи компаниялар ушбу жараёнга жалб қилинди, PerfoMax туридаги ювиш суюқликлари тизими сифатида ўзини жуда яхши намоён қилган General Electric Oil&Gas шулар жумласидандир.

Бугунги кунга келиб 630 мингдан ортиқ метр тош жинслари бурғиланди, 203та қудуқда бурғилаш ишлари якунланди, бу Ўзбекистонда керакли углеводородлар қазиб олишни давом эттириш ва ошириш имконини беради.

Бурғилаш ишлари Eriell’нинг 48 бурғулаш ускунаси ҳамда унинг субпудрат ташкилотлари томонидан олиб борилмоқда. Шунингдек, 144 нафар хорижий супервайзер-мутахассис ва муҳандислар ҳамда 120 та оғир техника ва автотехника жараёнга жалб этилган.  

Қазилмаларни оширишга доир дастурнинг асосий вазифаларидан бири Eriell субпудратчи ташкилотларидан бири – ушбу лойиҳада “Ўзбурнефтгаз”ни - техник жиҳозлаш ва бурғилаш ускуналарини модернизациялашдир. Бунинг натижасида бурғилаш тезлиги сезиларли даражада ошди ва сифат кўрсаткичлари яхшиланди.

Айни дамда лойиҳада Schlumberger, Weatheford ва Halliburton халқаро сервис компаниялари билан қўшма фаолият бўйича битим имзолашга доир келишувга эришилди.

Мавзуга оид