Спорт | 11:46 / 03.04.2019
12250
1 дақиқада ўқилади

Месси кучли бешлик чемпионатларида урилган голлар бўйича Роналдуга етиб олди

Фото: AFP 2019 / Josep Lago

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг 30-турида «Вильярреал» (4:4) дарвозасини ишғол этди.

Mister Chip маълумотига кўра, бу Леонинг Испания чемпионатидаги 414-голи бўлди. Шу тариқа, у кучли бешлик чемпионатларида урилган голлар сони бўйича Криштиану Роналдуга етиб олди.

Португалиялик ҳужумчи АПЛда 84та («Манчестер Юнайтед» сафида), Ла Лигада 311та («Реал») ва А Серияда 19та («Ювентус») гол муаллифи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси Ла Лигада стандарт вазиятлардан гол уриш бўйича Роналдуни ортда қолдиргани хабар қилинганди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид