Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда олиб қочилган машина бўлакларга бўлинган ҳолда топилди
Иллюстратив фото
2019 йил 26 март куни номаълум шахслар Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи И.О. уйи олдида қаровсиз қолдирган бошқарувидаги “ВАЗ-21011” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига қараганда, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Денов тумани Ш.Рашидов кўчасида яшовчи Д.Ю. ва Сароймулкхоним кўчасида яшовчи А.Р. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Қайд этилишича, автомашина А.Р.нинг уйида бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026