Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги ҳокимлар жиддий огоҳлантирилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1-чорак якунлари бўйича ўтказилган видеоселектор чоғида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда пойтахтдаги барча туманлар ҳокимлари жиддий огоҳлантирилди.
Президент Тошкент шаҳри ҳокими жамоасини бюджет тушумлари ва экспорт кўрсаткичлари пастлиги учун жиддий танқид қилган.
Президентнинг қайд этишича, бюджет тушумлари республика бўйича тўлиқ бажарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробар кўп ижро этилган. Аммо Тошкент шаҳри умумий кўрсаткичларга салбий таъсир кўрсатган - Тошкент шаҳрининг 11 туманидан 7тасида жами тушум прогнози бажарилмаган.
«Агар Тошкент шаҳри бажарганида эди, кўрсаткичларимиз мутлақо бошқача бўларди. Фақат баландпарвоз гаплар билан мана нима бўлди?
515 миллиард сўмга қанча иш қилса бўларди? Қанча йўл қилса бўларди, қанча сув қилса бўларди?
Тошкент шаҳри ҳокими ва шаҳардаги туман ҳокимлари ҳисоботга тайёр турсин. Ҳар бир ҳоким билан биттама-битта савол-жавоб қиламан. Кўп нарса Ортиқхўжаевнинг жавобларига боғлиқ бўлади», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, президент Тошкент шаҳри солиқ бошқармаси бошлиғи, шаҳар прокурори ва шаҳар ИИБ бошлиғига вазиятни ўнглаш учун бир ой муҳлат берган.
Мавзуга оид
17:40 / 27.01.2026
Тошкентда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича «пойтахт намунаси» жорий этилади
16:33 / 27.01.2026
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
13:38 / 27.01.2026
Ички ишлар вазири ўринбосари Зуфар Қурбонов танқидга учради
13:20 / 27.01.2026