Жамият | 12:42 / 05.04.2019
29389
1 дақиқада ўқилади

Beeline компаниясини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган шахс ушланди

Фото: Pinterest

2019 йил 4 апрель куни номаълум шахс Beeline уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, у ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қилолмаётганини, агар 5 дақиқада ҳисоб рақамини ёқмаса, компанияни портлатиб юборишини айтиб, алоқани узиб қўйган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор аниқлов тадбирлари натижасида, ушбу қўнғироқни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Нурафшон МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи В.М. маст ҳолда, алоқа тармоғи яхши ишламаганлиги сабабли қўнғироқ қилганлиги аниқланиб, В.М. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид