Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди Beeline фойдаланувчилари кунлик абонент тўлови ечиш хизматини ўзлари бошқара олади
Бир неча ой олдин Рақобат қўмитаси Beeline’га тариф шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берган эди. Мобил алоқа оператори Рақобат қўмитаси томонидан қўйилган талабни бажарди.
Қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, Unitel компанияси (Beeline) томонидан ушбу кўрсатма бажарилган.
Мобил алоқа оператори абонентларга ойлик абонент тўлови ечиш вақтида маблағ етарли бўлмаса, кунлик абонент тўлови автоматик тарзда ечиб олинишини бекор қилиш имкониятини бериши шарт эканлиги кўрсатилган эди.
Эндиликда компания томонидан “кунлик абонент тўлови режимига ўтиш” хизматини бошқариш имконияти жорий этилди. Ушбу хизмат мавжуд тариф режаларига уланган абонентларга СМС хабарнома юборилиб, хизматни бошқариш усуллари тушунтирилди.
Энди абонентлар кунлик абонент тўлови ечиш хизматини:
- USSD код орқали;
- Hambi мобил иловаси;
- компаниянинг алоқа маркази;
- савдо офислари орқали ўчириши ёки фаоллаштириши мумкин.
Мавзуга оид
11:41 / 11.06.2025
Рақобат қўмитаси Beeline компаниясига абонент тўлови масаласида кўрсатма берди
16:00 / 23.10.2024
Beeline Academy нуфузли EMBRAS World мукофотини қўлга киритди
18:00 / 31.07.2024
Beeline TV EURO 2024 бўйича 4 миллион томоша тўплади
14:55 / 18.06.2024