Ўзбекистон | 09:01 / 05.04.2019
30275
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 32 даража иссиққача кўтарилади

Фото: KUN.UZ

Республика Гидрометеорология маркази 6 - 9 апрель кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6-7 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6 апрелда 5-10 даража, 7-9 апрелда 7-12 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 6 апрелда 23-28 даража, 7-9 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 6 ва 9 апрелда 17-22 даража илиқ, 7-8 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 6 апрелда 23-28 даража иссиқ бўлади, 7-9 апрелда 18-23 даража иссиққача аста-секин пасаяди.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 6 апрелда 25-30 даража, 7 апрелда 27-32 даража иссиқ бўлади, 8-9 апрелда 20-25 даража иссиққача пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 6 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7-9 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, 7 апрелда 7-12 даража, кундузи 6 апрелда 15-20 даража илиқ бўлади, 7-9 апрелда 20-25 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 6 ва 9 апрелда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, 7-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 6-8 апрелда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-7 апрелда 0-5 даража, 8-9 апрелда 3-8 даража, кундузи 6-8 апрелда 13-18 даража, 9 апрелда 7-12 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид