Спорт | 21:55 / 05.04.2019
7161
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик дзюдочи Анталияда шоҳсупага кўтарилди

Фото: скреншот

Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича гран-при мусобақаси бошланди. Турнир 5-7 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бугун дастлабки кун баҳслари бўлиб ўтди. Унда 60 ва 66 кггача енгил вазндаги спортчилар татамига тушишди. 

60 кггача вазн тоифасида Ўзбекистондан икки нафар дзюдочи баҳсларда иштирок этди. Достон Рўзиев учинчи даврадаёқ мусобақа билан хайрлашган бўлса, иккинчи иштирокчи Комрон Нуриллаев финалгача йўлни босиб ўтди. 

Фото: скреншот 

Нуриллаев финалда қозоғистонлик тажрибали дзюдочи Елдос Сметов билан беллашди. Қийин кечган баҳсда тажрибали Елдоснинг қўли баланд келди.

66 кггача вазн тоифасида иштирок этган Шаҳрам Аҳадов мусобақани эрта якунлашига тўғри келди. У иккинчи даврада польшалик М.Полиакка ютқазиб қўйди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид