Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда собиқ президентни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш имконини берувчи қонун қабул қилинди
Қирғизистон парламенти «Қирғиз Республикаси президенти фаолиятини кафолатлаш ҳақидаги» қонунга уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш имкониятини кўзда тутувчи ўзгаришларни киритди.
Парламентнинг 114 нафар аъзосидан 111 нафари бу ўзгаришларни ёқлаб овоз беришди.
Дастлаб ўзгаришларнинг ташаббускорлари Исҳоқ Масалиев ва Қурмонқул Зулушев собиқ президентнинг дахлсизлиги ҳақидаги 12-моддани умуман олиб ташлашни таклиф қилишган эди. Чунки, Конституцияда бундай меъёр кўзда тутилмаган ва «Қирғиз Республикаси президенти фаолиятини кафолатлаш ҳақидаги» қонун унга мослаштирилиши лозим эди.
Бироқ уларнинг ҳамкасблари Асел Қодуранова ва Таабалди Тиллаев собиқ президентни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва мамлакатни бошқарган пайтида қилган жиноятлари учун жавобгарликка тортишни фақат Жогорқу Кенеш розилиги билан амалга оширишни, агар собиқ президент ўз ваколатларини топширганидан сўнг қонунни бузган бўлса, уни барча фуқаролар қатори жавобгарликка тортишни таклиф қилишди.
Бундан ташқари, ўзгаришлар пакетига Оқилбек Жапаров нормаси ҳам киритилди. Унга кўра, агар собиқ президент катта сиёсатда қолса ва давлат лавозимларига даъвогарлик қилса, дахлсизлик ҳуқуқи ва бошқа имтиёзлардан маҳрум қилинади.
Аввалроқ, Конституция палатаси дахлсизлик ҳақидаги меъёрни Конституцияга зид деб топган эди. Чунки у собиқ президентга дахлсизликни кафолатламаган.
Мавзуга оид
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026