АҚШда Порошенконинг Зеленскийга нисбатан устун жиҳатлари маълум қилинди
АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкер Украинадаги президент сайловларининг 2-босқичига чиққан Владимир Зеленский ва Пётр Порошенкони таққослади.
Волкер Зеленскийни ўз кампаниясини юқори доираларга қарши кураш негизида курган номзод сифатида таърифлаган.
Волкернинг айтишича, амалдаги президент Порошенко “кўп меҳнат қилган”, “кўп нарсага эришган” ва “яна кўп иш қилиши” керак.
“Энди Украина жамияти танлов олдида турибди – улар катта кўламли ислоҳотларни ваъда қилиб, юқори доираларга қарши бораётган бирор кимни истаяптими? Ёки уларни баъзи жиҳатларда ҳафсалаларини пир қилган, бироқ ислоҳотлар борасида Украинада охирги 20 йилда бошқалардан кўпроқ иш қилган бирор кимни истаяптими?”, деб айтган Волкер PBS телекомпаниясига берган интервьюда.
Бошловчи Волкердан “Порошенкони назарда тутяпсизми?” деб сўраганда, тасдиқ жавобини берган.
“Ҳақиқатан демократик сайловлар ўтаётгани ажойибдир. Биз натижа қандай бўлишини биламиз”, деб қўшимча қилган АҚШ вакили.
Украина президенти сайловларининг 2-босқичи 21 апрелга белгиланган.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
00:15 / 09.11.2024
Axios: Илон Маск Трампнинг Зеленский билан телефон орқали мулоқотида иштирок этган
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024