Жамият | 17:25 / 06.04.2019
24436
4 дақиқада ўқилади

Икки боламдан айрилдим, учинчиси оғир касал

Сайтимизга саховатли инсонлардан ёрдам сўраб келувчилар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Афсус қиларли томони муҳтож инсонларнинг кўплиги бўлса, яхши тарафи уларга ёрдам қўлини чўзаётган бағрикенг кишиларнинг ҳам кўплиги, эҳтиёжмандларни мураккаб вазиятдан чиқариб олаётганларидир.

Таҳририятимизга боласини кўтариб келган навбатдаги мурожаатчининг кўзларида ҳаётга муҳаббат акс этади, узлуксиз қийинчиликлар, фарзандининг жони учун ҳадикка қарамай хушчақчақликни йўқотмаган Матлуба Машрабова Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидан.  

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Ўғлини қўлидан ҳеч қўймайдиган опани суҳбатга тортамиз:

– Фарзандим Ботиров Аброржон уч ёшга кираяпти. Аммо ёшлигидан дардаманд бола бўлди ва жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечирдик. Арзимас сабаб билан ҳам кўкариб қоларди. Текширтирганимизда юрагида нуқсон борлигини аниқлашди. Буям бир синов экан-да, ҳозир фикру-хаёлимда операция учун зарур 30 миллион сўмни тўплаб, юрак порогидан боламни қутқариш. Дард келса қўша-қўша келар экан-да... Ўғлимда талваса синдроми ҳам бор, яна бир тарафлама чуррасини операция қилдиргандик, ҳозир иккинчи тарафидаям чов чурраси аниқланди, униям қилдириш керак.

Отаси оддий нонвой, ўзимизнинг уй-жойимиз йўқ. Топганимиз болани даволатишдан ортмаяпти. Бирор жойда йиқилиб кўкариб қолишидан қўрқиб, тенгдошлари билан ҳам ўйнатмайман, ҳамиша ёнимга олиб юраман. Болам оғриқлар таъсиридами, бошқа сабаб биланми, ҳали гапирмайди. Мен ҳам ўғлимнинг ўйнаб кулишини, улғайиб, саховатпеша инсон бўлиб етишишини, ўзимиз кабиларга ёрдам беришини жуда истайман. Шу пайтгача ҳам икки фарзандим нобуд бўлган, ўғлимни ҳам йўқотиб қўйишдан қўрқаман...

Инсон бу ҳаётда фақат эзгу ишлари билан яхши ном қолдиради. Кўпчиликнинг ёрдами ҳар қандай мураккаб масалани ечиши мумкин. Азизлар, Аброржон ва онасига ёрдам берайлик. Имкони борлар моддий кўмаги билан, йўқлар дуолари билан гўдакнинг дардига шифо сўрайлик. Зеро сизга қилинган мурожаатларнинг бирортаси беэътибор қолмаган.

Онаси Матлуба Машрабова номига очилган карта:

ХАЛҚ БАНКИ, Click /PayМе: 8600 0609 1432 5916

МФО: 00773

ИНН: 200 458129

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 300000 773001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 0000 00773001

Нақд пул топширганда: 2311 6000 500000773001

Омонат ҳисоб рақамидан: Ҳ/р 2020 6000 2000 00773606

Телефон рақами: +99891 1661027, +99891 1661028

Аброр Зоҳидов тайёрлади.


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид