Жамият | 10:40 / 06.04.2019
8346
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўсимликларни ҳимоя қилиш кунини белгилаш таклиф этилди

Фото: Depositphotos

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ўсимликларни ҳимоя қилиш кунини белгилаш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, ҳар йили қанчадан-қанча ўсимликлар, дов-дарахтлар ҳар хил касалликлардан ва инсонларнинг аралашувидан нобуд бўлиб кетяпти. 

“Бу аҳвол давом этаверса, барча ўсимликлар йўқолиб кетиши эҳтимоли бор. Табиатга етказилаётган зарарни бугун барчамиз турли қум бўронлари, табиий офатлар содир бўлаётганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Менинг ўйлашимча, ўсимликларни асраш ҳар биримизнинг вазифамиздир”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Шундан келиб чиқиб, ўсимликларни ҳимоя қилиш кунини белгилаш таклиф қилинган.

Билдирилишича, агарда ўсимликларни ҳимоя қилиш кунини қонун билан белгилаб, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилса, табиатга ғамхўрлик чоралари оширилса, республикадаги ўсимликлар оламини озми-кўпми ҳимоя қилишга ҳисса қўшилади.

“Унутманг, ўсимликлар ва дов-дарахтлар ҳаётимиз манбаидир”, - дейилади петицияда.

Мавзуга оид