Жамият | 15:35 / 08.04.2019
3040
1 дақиқада ўқилади

Чилонзордаги айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: Getty Images

Чилонзор туманидаги айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминоти тармоқлари бўлими ўрта босимли Д-108 мм ҳажмга эга газ қувуридаги газ сизиб чиқиши билан боғлиқ камчиликни бартараф этиш мақсадида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги айрим объектларда 9 апрель куни соат 11:00 дан 17:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилган.

Аҳоли турар жойлари:

4 та 4 қаватли уйда.

Маиший-коммунал объектлар:

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг сув ҳавзасида;

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг қозонхонасида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид