Жаҳон | 21:30 / 09.04.2019
8153
1 дақиқада ўқилади
АҚШ бундан буён ҳам Россияга қарши санкциялар киритишда давом этишини маълум қилди
АҚШ молия вазирлиги Россияга нисбатан санкциялар сиёсати ўзини оқлади деб ҳисоблайди, Вашингтон Москвага қарши янги санкциялар киритишда давом этади. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Стивен Мнучин айтди.
"Санкциялар – жуда муҳим қурол. Мен улардан Россияга қарши самарали фойдаландик деб ҳисоблайман, биз Россиянинг ўзини тутишини ўзгартириш учун унга қарши санкциялардан фойдаланишда давом этамиз", - деди у.
Аввалроқ АҚШ конгрессига Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси киритилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024