Жаҳон | 23:39 / 10.04.2019
13078
1 дақиқада ўқилади
Анталия соҳиллари яқинида 3,6 минг йил аввал чўкиб кетган савдо кемаси топилди
Туркиянинг Анталия соҳиллари яқинида, Ўрта ер денгизида 1,5 тонна мис ёмби ортилган ва 3600 йил аввал чўкиб кетган савдо кемаси топилди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 14 метрлик кема Анталиядаги Ўрта ер денгизи университети археологлари гуруҳи томонидан топилган. Анталия вилояти губернатори Мунир Қораўғлу топилмани сув ости археологиясидаги олдинлаш деб атаган.
“Кема бўлаклари мутахассислар томонидан тахминан милоддан аввалги 1600 йилларга оидлиги аниқланди. Бу кема дунёда илк саноат товарларини ташиган кемадир”, деб айтган Қораўғлу.
Олимларнинг фикрича, кема Эгей денгизига йўл олаётганда довул вақтида чўкиб кетган.
Мавзуга оид
15:32 / 04.10.2023
Анталияда бозорларда бақирган сотувчилар жаримага тортилиши белгиланди
07:28 / 17.08.2022
Анталия - Тошкент йўналишидаги самолётда беш киши ўртасида муштлашув юз берди
14:40 / 31.07.2021
Эрдўған Анталия ва яна тўрт вилоятни фалокат ҳудуди деб эълон қилди
08:00 / 19.12.2019