Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Архивлар бўйича хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида архив ҳужжатлари бўйича хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳақида петиция эълон қилинди.
Билдирилишича, бугунги кунда архив ҳужжатлари билан ишлашда тизимли муаммолар мавжуд. Хусусан, йўқолган ҳужжатларни қайта тиклаш, нафақага чиқишда талаб қилинган ҳужжатларни йиғиш, таълим муассасаларида ўқиганлик бўйича ҳужжатларни тиклаш (диплом, дипломга илова ва шаҳодатномаларни дубликат қилиш) учун кўп вақт талаб этилади.
“Масалан, Хоразм вилоятидан диплом дубликатини олиш учун Тошкентга 2 марта келиб кетиш анчагина харажатларга сабаб бўлиши ҳаммага бирдек аён”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Юқоридаги каби оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари архиви томонидан почта хизмати орқали диплом дубликатлари ва бошқа турдаги ҳужжатларни етказиш учун пулли хизматлар кўрсатилишига рухсат берилиш бўйича таклиф билдирилган.
Қайд этилишича, бунинг учун мазкур масала атрофлича ўрганилиб, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши лозим.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
08:58 / 25.05.2026
Ўзбекистонда архив хизматлари устидан назорат кучайтирилади
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
16:04 / 01.12.2025