Термиздаги очиқ осмон остидаги музейни биласизми?
Фаёзтепа эрамизгача тахминан I-III асрларда қурилган бўлиб, ҳақли равишда Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимий ёдгорликлардан бири ҳисобланади. Термиз шаҳрининг шимоли-ғарбидаги ушбу Будда ибодатхона комплекси нисбатан яқинда топилган, дейилади uzbekistan.travel’да.
Ҳикоя қилинишича, 1968 йилда чўпон бу ерда оддий тошга ўхшамаган, кўпроқ ҳайкалчаларни эслатувчи ноёб буюмни топади. Узоқ ўйлаб ўтирмай, топилмани ўлкашунослик музейига олиб боради ва унинг 19 аср аввалги Будда ҳайкали эканидан хабар топади.
Шундан сўнг бу ерда йиллаб қазилма ишлари олиб борилади ва бу ишларнинг натижасида ажойиб очиқ осмон остидаги музей кашф қилинади.
Фаёзтепа уч монументал қурилмадан иборат бўлиб, унинг марказий қисмида ибодатхона, шимоли-ғарбий қисмида монастир ва жануби-шарқида хўжалик қурилмалари жойлашган.
Комплекснинг умумий майдони - 1,5 кв км. Мажмуанинг бир қисми бошқаларига ўхшамаган зинапоялардан иборат, улар одатдагидек марказий қисмда эмас, мажмуа майдонидан ташқарида жойлашган.
Мажмуанинг ҳар бир хонасида турли ҳажмдаги (30 см’дан 1,5 метр баландликкача бўлган) буюмларни кўриш мумкин, уларнинг устида Будда ҳайкаллари жойлашган.
Ҳар йили бу ерга минглаб сайёҳ ва зиёратчилар ташриф буюришади ҳамда Осиё бўйлаб буддизм тарқалган масканни ўз кўзлари билан томоша қилишади.
Бундан аввал Kun.uz’да Фаёзтепа ёдгорлиги қандай ҳақиқатдан далолат беришига оид мақола тақдим этилган эди.
Мавзуга оид
16:05 / 17.10.2024
Мисрда дунёдаги энг қиммат музей очилди. Уни қуришга қарийб 20 йил вақт кетди
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
20:41 / 08.10.2024
Нидерландияда музей ходими металл банкалар кўринишидаги арт-объектни ташлаб юборди
15:04 / 29.08.2024