Жаҳон | 22:02 / 11.04.2019
11830
2 дақиқада ўқилади

Порошенконинг сайловолди плакатларидан Путин сурати олиб ташланмоқда

Украина шаҳарлари кўчаларида амалдаги президент Пётр Порошенконинг Россия президенти Владимир Путин билан тасвирланган сайловолди плакатлари олиб ташлана бошланди.

Аввалроқ Украина шаҳарларида Порошкенонинг президент сайловларининг 2-босқичи олдидан Путин билан қарама-қарши турган ҳолда тасвирланган реклама билбордлари пайдо бўлгани маълум қилинганди. 

Таъкидланишича, реклама билбордлари ёки буткул олиб ташланмоқда ёки Порошенконинг сурати ва сайловолди шиори қолдирилган ҳолда тўсилмоқда.  

“Порошенконинг энг содиқ тарафдорлари охирги 2 кун давомида Путин билан билбордлар замонавий, ақлли ва фойдали ғоя ҳақидаги фикрни билдирашаётганди. Бу ерда эса бац! Ғоя ўзгарди”, деб ёзган Facebook’да журналист Иван Яковина.

Порошенко жамоасида таъкидланишича, плакатларни ўзгартириш қарори Украина президентининг ҳудудлардаги штаблари томонидан мустақил қабул қилинмоқда.

“Ҳозирда юз бераётган ҳодисалар жойлардаги бош кўтаришдир ва маҳаллий бўлимларнинг мустақил ташаббусидир”, деб айтган Порошенко жамоаси аъзоси.

Гап бораётган ташвиқот плакатлари Порошенконинг сайловолди кампаниясининг бир қисми бўлган. Бироқ Украина қонунчилиги бирор одамнинг суратини унинг розилигисиз қўллашни тақиқлайди. Бундан ташқари, плакатларда Путиннинг сурати тасвирланиши Порошенко тарафдорлари орасида ҳам норозиликка сабаб бўлган. Улар бу билбордларда Порошенкога қарши қаратилган “қора пиар” унсурлари борлигини кўришган.

Мавзуга оид