Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея етакчиси санкцияларга зарбалар билан жавоб беришга чақирди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатга таъсир қилиш учун санкциялар қўллаётганларга зарбалар беришга чақирди. Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар беришича, Ким Чен Ин бундай баёнотни Пхеньянда 10 апрелда ўтган Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси сессиясида берган.
“Биз ривожланаётган социалистик иқтисодиёт байроғини изчил кўтариб, бизни санкциялар билан тиз чўктира оламан деб хато ўйлаётганларга зарбалар беришимиз лозим”, деб айтган Ким Чен Ин.
Унинг таъкидлашича, санкциялар солиниши “Шимолий Корея ҳукумати томонидан ўз кучларига таяниб сиёсат юритаётганининг тўғрилигини исботлайди”, бундай сиёсатда миллий иқтисодиёт ўз технологиялари ва захираларига таяниши ҳамда мустақил бўлиши керак.
Yonhap’нинг таъкидлашича, Ким Чен Ин бу ҳақда АҚШ ва Жанубий Корея президентларининг Вашингтондаги учрашуви арафасида айтиб ўтди. 11 апрелда ўтадиган учрашувда томонлар Шимолий Корея ядро масаласини ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
09:32 / 21.05.2026
Миндич Зеленский устидан судга шикоят қилди
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
15:47 / 16.03.2026