Жамият | 13:00 / 11.04.2019
6022
2 дақиқада ўқилади

Visa карталари эквайринги Uzcard терминал тармоғи орқали ташкил этилди

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази ҳамда Visa халқаро тўлов тизими иштирокида “Uzcard терминал тармоғида Visa карталарининг эквайрингини ташкил этиш” лойиҳаси муваффақиятли якунига етказилди. Унга кўра, “Капиталбанк” нинг POS ва АТМ терминаллари Visa халқаро карталарига хизмат кўрсатишга тайёрланди.

Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган қолган банклар Visa томонидан белгиланган мажбурий тартиб-қоидалар бажарилганидан сўнг, Visa карталари эквайрингини Uzcard терминал тармоғида йўлга қўйишлари мумкин. Белгиланган тартиб-қоидалар амалга оширилганидан сўнг, банк томонидан савдо-хизмат кўрсатиш ташкилотларига Visa карталари қабул қилиниши учун хизмат кўрсатилади. Visa халқаро карталарининг маҳаллий терминал тармоғида қабул қилишдаги комиссион тўловлар ҳар бир банк томонидан мустақил равишда белгиланади.

“Ўзбекистонда савдо-хизмат ташкилотлари учун Visa карталарига хизмат кўрсатиш имконияти амалга оширилганидан хурсандмиз. Ушбу ташаббускорлик бутун мамлакатда нақдсиз иқтисодга ўтиш жараёнини тезлаштиришга туртки бўлади. Мамлакатда нақдсиз тўловлар ҳамда Ўзбекистон тўлов тизими ривожланишига асос яратувчи муҳит пайдо бўлиши муҳим”, – дейди Марказий Осиё мамлакатлари Visa халқаро тизимининг Бош менеджери Галим Табилдиев.

Visa халқаро тўлов тизимининг асосий талаблари қаторида PCI DSS, PCI PIN Security ва Visa PIN Security стандартларига мувофиқлик тасдиғига эга бўлиш ҳисобланади. Жумладан, компаниямиз ушбу сертификациялардан муваффақиятли ўтгани маҳаллий терминаллар тармоғида Visa халқаро карталари ёрдамида тўловларни амалга оширишга асос яратиб берди.  

POS-терминаллар Visa карталарини қабул қилишлари учун савдо-хизмат ташкилотлари эгалари хизмат кўрсатилаётган банкка мурожаат этишлари ўринлидир.

Таъкидлаш жоизки, Visa карталари ёрдамида қайд этилган йиллик товар айланмаси 4,8 триллион АҚШ долларига тенг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид