Жаҳон | 19:53 / 11.04.2019
6632
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi раҳбари бонус сифатида оладиган 1 млрд долларни хайрия қилиб юборади 

Фото: Flickr/Kim FC

Xiaomi компанияси асосчиси ва бош директори Лэй Цзюнь йиллик бонус сифатида 957 млн доллар олиб, бу пулларни хайрия мақсадларига бериб юборишни режалаштирмоқда. 

Маълум қилинишича, Цзюнга компаниянинг совға қилинган акцияларининг умумий қиймати шунча туради. Компания шу тариқа ўз раҳбарини кўп йиллар давомида кўрсатган жонбозлиги учун шундай мукофотлаган.

Аввалроқ юқоридаги сумма компаниянинг 2018 йилдаги бутун соф даромадидан сал камроқлиги маълум бўлган. Компания даромади 1 млрд 300 млн долларни ташкил қилган. Шундан кейин ОАВда шу хусусда можаро авж олган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид