Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоролик ҳайдовчи 1 миллиард сўмдан ортиқ жаримага тортилди, аммо жарима суммаси бекор қилинди
Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро қоидабузарлиги учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори томонидан 1 миллиард 13 миллион сўм жаримага тортилди.
Гап шундаки, инспектор ҳайдовчи МЖтКнинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни қилгани туфайли, унга ЭКИҲ иккидан бир қисми (101 365 сўм) жарима тортган. Аммо техник хато туфайли ҳужжат расмийлаштирилаётган вақт жарима суммаси билан қоришиб, яхлит миқдорга айланиб қолган. Яъни 101 365 сўмдан сўнг 2019 йил санаси биргаликда 1 миллиард 13 миллион сўмдан ортиқ жарима суммасини келтириб чиққан. Автоматик тизим рақамга монанд жаримани сўз билан келтириб берган.

Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, техник хато ўз вақтида бартараф этилган, қоидабузар ҳайдовчи эса қонунларда белгилангандек жарима миқдори тўлаши таъминланган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда қонун билан белгиланган хилоф ишни амалга оширгани учун ЭКИҲ 600 бараваргача жарима солиш мумкин.
Мавзуга оид
13:00 / 02.05.2026
Жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи маълум бўлди
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
09:00 / 26.04.2026