Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?
Республика Гидрометеорология маркази 13 - 16 апрель кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 13 апрелда 23-28 даража, 14-16 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 13-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 13-14 апрелда 23-28 даража иссиқ, 15-16 апрелда 17-22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 13-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ, 15-16 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 13-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 апрелда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ, 15-16 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 апрелда 10-15 даража, 16 апрелда 12-17 даража илиқ, кундузи 13 апрелда 20-25 даража, 14-15 апрелда 22-27 даража иссиқ, 16 апрелда 17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 13-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 апрелда 2-7 даража, 14-16 апрелда 5-10 даража, кундузи 13-14 апрелда 13-18 даража, 15-16 апрелда 8-13 даража илиқ бўлади.