Ўзбекистон | 14:47 / 12.04.2019
6342
3 дақиқада ўқилади

Сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги «Гидромеханизация» корхонаси тугатилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси таркибидаги “Гидромеханизация” давлат унитар корхонасини тугатиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сув хўжалиги вазирлигининг “Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси таркибидаги “Гидромеханизация” давлат унитар корхонаси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

“Гидромеханизация” давлат унитар корхонаси фаолиятини тугатиш комиссияси таркиби, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобига беғараз ўтказиладиган “Гидромеханизация” давлат унитар корхонаси ҳисобидаги бино ва иншоотлар рўйхати тасдиқланади.

Тугатиш комиссияси (А.Мирзаев)га:

“Гидромеханизация” давлат унитар корхонасини тугатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлаш, бунда:

“Гидромеханизация” давлат унитар корхонасига юклатилган функционал вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ташкилотлари зиммасига ўтказиш;

“Гидромеханизация” давлат унитар корхонасининг мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини хатловдан ўтказиш ва уларнинг сўндирилишини таъминлаш;

Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа вазифаларни бажариш юклатилади.

Белгиланишича, “Гидромеханизация” давлат унитар корхонасининг ишчи-хизматчилари олдидаги барча мажбуриятларига Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Аму-Бухоро машина каналидан ҳамда Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармалари тегишлилиги бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда “Гидромеханизация” давлат унитар корхонасининг функционал вазифалари юклатилаётган ташкилотларнинг тасдиқланган штатлар жадваллари ва харажатлар сметасига ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилишини;

ушбу тадбирлар билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилишини;

мавжуд техника ва механизмлар, жумладан земснарядларнинг барқарор ишлашини, уларнинг техник ҳолатини сақлаш ва келгусида кўрсатиладиган хизматларни сифатли амалга оширилишини;

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда пудрат ишларини бажарилишида соҳага тажрибали мутахассисларни жалб қилишни ҳамда уларнинг малакавий маҳоратларини доимий равишда оширилишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид