Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Покистонда минглаб кишилар тизилишиб улкан масжид тасвири ва «Ислом — бу тинчлик» ёзувини ҳосил қилишди
Покистоннинг Панжоб вилоятидаги Жанг шаҳрида минглаб маҳаллий кишилар тизилишиб улкан масжид тасвири ва «Ислом — бу тинчлик» ёзувини ҳосил қилишди. Улар буни яшил майдонда оппоқ яктак ва дўппиларда амалга оширишди. AFP агентлиги мазкур акция тасвирланган фотосуратни тақдим этди.
«Бу жуда ажойиб бўлди, биз кун бўйи шундай туришга тайёр эдик», — деди акция иштирокчиларидан бири.
Масжид тасвири юқорисига Янги Зеландия ва Покистоннинг улкан байроқлари жойлаштирилди.
Хабарда айтилишича, акция Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган теракт қурбонлари хотирасига бағишлаб ўтказилди. Мазкур фожиада 50 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026