Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия собиқ бош вазирининг рафиқаси 23 млн долларга тақинчоқ сотиб олгани маълум бўлди
Малайзия полицияси мамлакат собиқ бош вазири Нажиб Раззоқнинг рафиқаси Розма Мансур 1MDB давлат инвестиция фондидан ўғирланган маблағларга пушти бриллиантлардан тайёрланган, нархи 23 млн долларлик тақинчоқ сотиб олганини аниқлади. Бу ҳақда полиция вакили Халил Азлан маълум қилди.
"Нажиб Раззоқнинг уйи ва қароргоҳида ўтказилган тинтувда ушбу тақинчоқ чиқмаган бўлса-да, биз унинг Нью-Йоркда сотиб олингани тўғрисида етарлича далилларга эгамиз", - деди полиция вакили.
Аввалроқ собиқ бош вазир тақинчоқни унинг рафиқасига Абу-Дабининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд Ол Ноҳаён совға қилганлигини айтганди.
Шу ҳафтада Розма Мансурга 1,2 млн долларга яқин маблағни пора сифатида олганлиги бўйича янги айблов эълон қилинганди. Аввалроқ унга нисбатан маблағ ўзлаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича 17та айблов эълон қилинган.
Мавзуга оид
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026