Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Покистондаги портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
Покистондаги бозорда 20 киши қурбон бўлишига олиб келган портлаш учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
13 апрель куни Белужистон вилоятининг Кветта шаҳридаги бозорда портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган, 48 киши жароҳатланган.
Покистон раҳбарияти ва мамлакатдаги етакчи сиёсий кучлар мазкур воқеани кескин қоралаб баёнот берди.
Мамлакат бош вазири Имрон Хон ҳодиса юзасидан олиб борилган тергов натижаларини тақдим этиш ҳамда жабрланганларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишга буйруқ берди.