Ҳафтар Триполига ҳужум авжидалигида Мисрга келди
Ливиялик фельдмаршал Ҳалифа Ҳафтар ўз қўшинларининг Ливия пойтахти Триполига ҳужуми авжидалиги вақтида Мисрга сафар уюштирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Ҳафтар Қоҳирага келган. Фельдмаршал у ерда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан музокаралар ўтказган. Учрашувда Ливиядаги вазият муҳокама қилинган. бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Агентликнинг таъкидлашича, учрашувдан олинган суратларга кўра, музокараларда Миср умумий разведка бошқармаси раҳбари Аббос Камол ҳам иштирок этган.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ливияда жанговар ҳаракатлар бошлангандан кейин 121 киши ҳалок бўлгани, 561 киши яраланганини маълум қилган.
12 апрелда Саудия Арабистони Ҳафтарга Триполини эгаллаш бўйича операция учун молиявий ёрдам таклиф қилгани хабар қилинган.
Ҳафтар бошчилигида Ливия миллий армиясининг Триполига юриши 4 апрелда бошланган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024