Жаҳон | 07:31 / 15.04.2019
10593
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Россияга апрель охирида келиши мумкинлиги маълум қилинди    

Фото: Валерий Шарифулин/ТАСС

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Россияга ташрифи кейинги ҳафтадаёқ амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги Москвадаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди. 

“Ким Чен Иннинг Россияга сафари апрель охирида ўтиши эҳтимоли анча юқори”, дейилган хабарда. Маълумотларга кўра, Россия-Шимолий Корея саммити Владивостокда ўтиши мумкин.

Yonhap’нинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин 26-27 апрелда Хитойда “Бир камар, бир йўл” форумида иштирок этади. Таъкидланишича, Путиннинг Ким Чен Ин билан учрашуви ушбу форумдан 1-2 кун олдин ёки бевосита ундан кейин юз бериши мумкин.

Аввалроқ Шимолий Корея давлат кенгаши раиси ўринбосари Ким Чхан Сон 19-25 март кунлари Москвага ва Владивостокка ташриф буюргани маълум қилинган. Таъкидланишича, Ким Чен Ин ёрдамчисининг ушбу ташрифи Шимолий Корея етакчисининг Россияга сафарига тайёргарлик билан боғлиқ бўлган. 

Мавзуга оид