Марказий банк раҳбарияти томонидан ҳудудларда сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилмоқда
Республика Марказий банки раҳбарияти томонидан жойларда тадбиркорлар ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда банк тизимини ислоҳ қилишни
Хусусан, бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида ўз фаолиятларини кўрсатаётган тижорат банклари томонидан мижозларга таклиф қилинаётган банк хизматлари ҳамда маҳсулот турлари тобора кенгайиб бормоқда. Шу билан биргаликда, белгиланган чора-тадбирлар асосида ҳудудларда аҳоли ҳамда банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш, банк хизматлари истеъмолчиларини сифатли ва тезкор банк хизматлари билан таъминлашга, муаммоларни бартараф этишга қаратилган сайёр қабуллар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 11 апрель куни Республика Марказий банки раиси ўринбосари Б.Абубакиров томонидан Жиззах вилояти Пахтакор туманида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларнинг асосан тадбиркорлик фаолиятини, жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли маблағлар олишда дуч келаётган айрим муаммолар, тўсиқлар ҳамда уларни қийнаётган саволлар билан мурожаат этдилар.
— Марказий банкнинг Жиззах вилоят Бош бошқармаси вилоятдаги тижорат банклари билан биргаликда “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” , деган ғояни фаолиятимизнинг асосий мезони сифатида рўёбга чиқишини ҳамда аҳолига банк хизмат турлари тўғрисидаги маълумотларни
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”
Шунингдек, сайёр қабул давомида Пахтакор туманида ижтимоий масалаларнинг ечимига масъул бўлган ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк филиали раҳбариятига тумандаги мутасадди ташкилотлар ва тижорат банклари филиаллари билан биргаликда банк соҳасига алоқадор бўлган масалаларни ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Республика Марказий банки раҳбарияти томонидан тадбиркорлар ва аҳоли иштирокида юзма-юз ўтказилган сайёр қабулда қатор муаммолар жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш, текшириш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар тегишли банк мутахассислари томонидан назоратга олинди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2023
Самарқанддаги сайёр қабулда минглаб мурожаатлар бўлди, узун навбатлар юзага келди
13:59 / 24.05.2023
“Далилларимнинг ақалли биттаси ўрганилса, айбсизлигим ўз исботини топади” – МИБнинг собиқ ходими
12:27 / 22.05.2023
Кўз ёшини тия олмаган собиқ ходим, адолат истаб келган одамлар, турнақатор навбат: Фарғонада сайёр қабул қандай ўтди?
13:53 / 12.05.2023