Жаҳон | 19:05 / 16.04.2019
5191
1 дақиқада ўқилади

Мадридда портлаш хавфи туфайли 57 қаватли бинони эвакуация қилишга қарор қилинди

Мадридда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 235 метрлик “Торре Эспасио” биносини эвакуация қилмоқдалар. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.  

Полиция Кастельян хиёбонида жойлашган осмонўпар бинода бомба портлатилиши ҳақида олинган хабарлар сабабли одамларни эвакуация қилмоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, 57 қаватдан иборат бино Мадридда баландлиги бўйича 4-бино ҳисобланиб, унда Буюк Британия, Канада ва Австралия элчихоналари жойлашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид