42 қаватли янги минора Париж ҳудудидаги баландлиги бўйича учинчи бинога айланди. У фақат Montparnasse Tower ва Eiffel Tower'дан паст ҳисобланади.
2023 йилда Париж мэри Анн Идалго шаҳарда осмонўпар бинолар қурилишига тақиқни қайта жорий этгани сабабли, Tour Triangle узоқ вақт ушбу мақомни сақлаб қолиши мумкин.
Herzog & de Meuron вакиллари ижтимоий тармоқларда бинонинг лойиҳавий баландликка етганини маълум қилиб, уни “ҳамма учун макон” деб атаган.
“Бино тўлиқ баландликка етди ва унинг силуэти Париж панорамасида ўз ўрнини эгаллади — шаҳар ўқлари ва тарихий ёдгорликлар орасида янги қиёфа пайдо бўлди”, — дейилади архитекторлар баёнотида.
Архитекторлар фикрича, мазкур лойиҳа Париж тарихи маркази билан “Катта Париж” ҳудудини боғловчи муҳим нуқтага айланади.
Трапеция шаклидаги Tour Triangle шундай лойиҳалаштирилганки, Париж марказидан қаралганда у ингичка вертикал минора сифатида кўринади, шарқ ва ғарб томондан эса учбурчак шакли тўлиқ намоён бўлади.
Муаллифлар таъкидлашича, бундай геометрия нафақат ўзига хос силуэт яратади, балки ички хоналардан манзарани яхшилайди ва қўшни биноларга тушадиган сояни қисқартиради.
Бино ичида меҳмонхона, офислар, дўконлар, ресторанлар ва конференция маркази жойлашади. Фасаднинг жанубий қисми эса қуёш энергияси ишлаб чиқарувчи фотоэлектрик панеллар билан қопланади.
Лойиҳа тарихи қарийб 20 йилни қамраб олади. Herzog & de Meuron ушбу минора устида ишни 2006 йилда бошлаган. Бироқ Парижда баланд бинолар қурилиши доим кескин баҳсларга сабаб бўлиб келгани учун, лойиҳа кўплаб суд жараёнлари, жамоатчилик норозилиги ва келишувлардан ўтган.
Натижада қурилиш ишлари фақат 2022 йилда бошланган.
Tour Triangle лойиҳаси архитектор Jean Nouvel томонидан ишланган Tours Duo миноралари билан бирга Парижда баландлик бўйича қатъий чекловларни қайта тиклашга сабаб бўлган омиллардан бири сифатида қаралмоқда.
Парижда шакли “ўзгарувчи” осмонўпар бино қурилиши давом этмоқда
13:25 / 18.05.20264 3763 мин
Франция пойтахти Парижда Швейцариянинг Herzog & de Meuron архитектура бюроси томонидан лойиҳалаштирилган машҳур Tour Triangle осмонўпар биноси ўзининг максимал — 180 метр баландлигига етди.
















