Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди
Фото: Fotolia
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг қарори билан Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришларга кўра, 141-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“141. Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикасининг процессуал кодексларига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак”.
25-банднинг учинчи хатбошисидаги “девонининг” деган сўз “Администрациясининг” деган сўз билан алмаштирилди.
Қайд этилишича, мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Мавзуга оид
20:37 / 23.12.2025
Ўзбекистонликлар 11 ойда кибержиноятлардан 1 трлн 890 млрд сўм зарар кўрди
19:13 / 23.12.2025
“2025 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим вафот этди, 131 нафари жароҳатланди” – ИИВ
18:38 / 23.12.2025
XCM молиявий пирамидаси ишида 5 ходим интизомий жазоланган, бири ишдан бўшатилган – ИИВ
19:17 / 19.12.2025