22:16 / 16.04.2019
4737

Термиз ва Самарқандда сержантлар форуми ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида Марказий ҳарбий округи, Термиз шаҳрида эса Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи сержантлари форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, сержантлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашиб, сержантлар таркибининг хизмат жараёнидаги ижтимоий-маиший ва бошқа турдаги муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди. 

“Тадбирлар давомида Кичик командирларга миллий армиямизни янада ислоҳ этиш ва ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ҳамда устувор вазифаларни мазмун моҳиятини етказиш, бўлинмада жанговар тайёргарлик ҳисобини юритиш тартиби, шунингдек, жиноятчилик ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлашда сержантлар таркибининг тутган ўрни ва роли бўйича вазифаларини етказишга эътибор қаратилди”, дейилади хабарда. 

Термизда форумнинг биринчи кунида турли машғулотлар, савол-жавоб тарзида учрашувлар ўтказилиб, барча қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Икинчи куни эса, компьютерлаштирилган тренажёрлардан фойдаланган ҳолда отиш машқлари, психологик чидамлилик тўсиқларини енгиб ўтиш, шахсий таркиб кундалик фаолиятини таъминлаш ва омон колиш омиллари бўйича полигонда амалий машғулотлар ўтказилди. Форум якунида ҳарбий хизматчилар маданий тадбирларда иштирок этди.

Шунингдек, бу каби Сержантлар форуми Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида ҳам бўлиб ўтди.

Top