Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ов қуроли гильзалари ушлаб қолинди
“Самарқанд” халқаро аэропортига “Шереметьево-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.К. “қизил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида унинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Шундан сўнг, унга тегишли бўлган сумка холислар иштирокида текширилганда, сумкада жами 50 дона 12 мм калибрли ов қуроли гильзалари борлиги маълум бўлди.
Фуқаро А.К. томонидан олиб келинган ов қуроли гильзалари йўловчи божхона декларациясига ёзиб кўрсатилмаганлиги ойдинлашгач, унга нисбатан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва Самарқанд вилояти Маъмурий судининг очиқ суд мажлиси қарорига кўра, фуқаро А.К. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-19-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди ҳамда унга тегишли бўлган ов қуроли гильзалари йўқ қилинди.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026