Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паркент туманида пиёдани уриб қочиб кетган ҳайдовчига 5,5 йил муддатга қамоқ жазоси берилди
Шу йилнинг 30 январь куни соат тахминан 22:30ларда давлат рақам белгиси номаълум бўлган “Ласетти” автомобили ҳайдовчиси “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” йўли бўйлаб Заркент қишлоғи томондан Паркент шаҳри томонга ҳаракатланиб кетаётганда йўлни кесиб ўтаётган пиёда А.Н.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Натижада 1996 йилда туғилган А.Н. олган тан жароҳатлари билан туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан иш Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Паркент тумани суди томонидан кўриб чиқилди ва айбланувчи Саидкарим Мирсаидовга нисбатан ҳукм ўқилди.
Айбланувчи Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятларда айбли деб топилиб, унга беш йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, Саидкарим Мирсаидов уч йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Рустам Асқаров,
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи инспектори.
Мавзуга оид
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
08:25 / 21.05.2026