Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
Яшнобод туманида Cobalt ва Nexia-3 ҳайдовчилари йўл талашиб, жанжаллашиб қолди. Интернетда тарқалган видеода улардан бири иккинчисига узун таёқ билан ҳужум қилганини кўриш мумкин.
Воқеа 12 июн куни Махтумқули кўчасида рўй берган.
ИИББ хабарига кўра, Cobalt ҳайдовчиси 1992 й.т. Д.Д. ҳамда Nexia-3 ҳайдовчиси 1998 й.т. Ш.А. йўл талашиш оқибатида ўзаро тортишиб қолган.
“Улар автомобилдан тушиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, йўлнинг қатнов қисмида жамоат тартибини бузиб ўзаро уришишган”, – дейилади расмий хабарда.
Ҳолат юзасидан ҳар иккала ҳайдовчига нисбатан майда безорилик моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.
Мавзуга оид
20:43 / 16.07.2026
Тошкент ва Нурафшонни боғловчи йўл вақтинча ёпилди
18:00 / 16.07.2026
“Poytaxt Parking” атрофида мунозара: жарима, эътирозлар ва изоҳлар
17:14 / 16.07.2026
Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар ҳокимлигини огоҳлантирди
17:09 / 16.07.2026