Жамият | 00:35 / 17.04.2019
7610
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида “AUTO CON” мосламаси ёрдамида қарздор ҳайдовчилар аниқланмоқда  

Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қарийб бир йилдан ортиқроқ муддатдан буён онлайн режимда ишлаб келмоқда. Бу муддат ичида бу фоторадарлар орқали 95732 та қоидабузарлик аниқланди. Ушбу аниқланган қоидабузарликлар юзасидан белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламасдан, белгиланган жарималарга беписандлик билан қараган 17254 транспорт воситалари эгаларидан жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда махсус рейд ташкил этилмоқда. Рейдлар давомида “АUTO CON” мосламаси ёрдамида қарздор ҳайдовчилар аниқланиб, шу жойнинг ўзида ташкил этилган сайёр кассалар ёрдамида жарималар ундирилмоқда. 

Куни кеча Зангиота, Тошкент, Янгийўл ва Юқоричирчиқ туманларида олиб борилган рейдлар давомида 429 та транспорт воситаси аниқланиб, улардан 93 миллон 458 минг 530 сўм жарима ундирилди. Шунингдек, жарималарни тўлолмаган 94 нафар ҳайдовчининг транспорт воситалари жарима ундирилгунга қадар жарима майдонларига жойлаштирилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида белгилаб берилган 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.

Мавзуга оид