19:19 / 17.04.2019
16953

Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси ушланди. У фамилияни ўзгартириб бериш эвазига пул олган

Иллюстратив фото

Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси М.А. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Х.Қ.нинг фамилиясини ўзгартириб бериш эвазига дастлаб 300 минг сўмлик канцелярия моллари ва 100 минг сўм пул олиб, кейинчалик шу хизмати учун яна 500 минг сўм пул талаб қилиб, олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top